Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки нафар вояга етмаган фарзандига жинсий тажовуз қилишда гумонланган ота қамоққа олинди
Ҳодисалар

Тошкентда икки нафар вояга етмаган фарзандига жинсий тажовуз қилишда гумонланган ота қамоққа олинди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яккасарой туманида икки нафар вояга етмаган болага нисбатан жинсий тажовуз содир этилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қамоққа олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz сўровига жавобан маълум қилди. 

Унинг маълум қилишича, жиноят иши Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси билан қўзғатилган. 

Тергов доирасида жабрланувчиларнинг кўрсатувлари текширилиб, суд-психиатрия ва суд-психологик экспертизалари тайинланган. 

Ҳозирда экспертиза хулосаларини олиш ва жиноят ишини судга юбориш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Batafsil.uz аввалроқ Тошкентда ота томонидан вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий тажовуз содир этилгани аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...