Загрузка
Загрузка
Сайроқи қушлар ноқонуний овланмоқда: ваколатли органлар нега чора кўрмаяпти?
Жамият

Сайроқи қушлар ноқонуний овланмоқда: ваколатли органлар нега чора кўрмаяпти?

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Instagram ижтимоий тармоғида hasanboy_450 номи билан фаолият юритувчи Ҳасан Абдуллаевнинг саҳифасида ёввойи қушларни тутиш ва сотиш акс этган видеолар эълон қилинмоқда. Ушбу ҳолатда қонунбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ваколатли органлар томонидан текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши ҳалиҳам очиқ қолмоқда. 

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш, жумладан, ёввойи қушларни овлаш белгиланган тартиб ва рухсатномалар асосида амалга оширилиши керак. 

Олий суд Пленумининг 2026 йил 3 июлдаги қарорида ов қилиш қоидаларини бузиш деганда тегишли рухсатномасиз, рухсат этилган миқдордан ортиқ, тақиқланган вақт ёки жойда, шунингдек рухсат берилмаган восита ва усуллар билан ов қилиш тушунилиши белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутади. Агар бундай қоидабузарлик натижасида анча миқдорда зарар етказилса, Жиноят кодексининг 202-моддасига мувофиқ, 100 баравардан 200 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдорида жарима, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши мумкин. 

Қизил китобга киритилган ҳайвон турларини табиатдан олиш учун алоҳида рухсатнома талаб этилади. Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ёввойи ҳайвон ёки қушлар олиб қўйилиши, уларни олиб қўйиш имкони бўлмаса, белгиланган қиймати ундирилиши мумкин. 

Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда Қизил китобга киритилган қушларни овлашга оид видеолар тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...