Загрузка
Загрузка
Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади
Жамият

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймаслик қонун билан белгилаб қўйилди. Бу 2026 йил 13 ноябрдаги ЎРҚ–1189-сон қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.

Қонунга кўра, шаҳвоний шилқимлик шахсга нисбатан унинг хоҳишига зид равишда, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этишни англатади. 

Бундай ҳаракатлар ташқи қиёфа ёки қадди-қоматни тавсифлаш, имо-ишора қилиш, тегиниш ва турли чақириқларда намоён бўлиши мумкин. 

Шунингдек, иш берувчилар зиммасига меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун зарур чораларни кўриш мажбурияти юклатилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши кўзда тутилган.

Олдинроқ Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жазо кучайтирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...