Загрузка
Загрузка
Эндиликда баъзи дорилар дорихоналарда рецептсиз сотилиши мумкин
Жамият

Эндиликда баъзи дорилар дорихоналарда рецептсиз сотилиши мумкин

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда дори воситаларини рецептсиз бериладиган тоифага киритиш мезонлари такомиллаштирилди. Адлия вазирлиги 2026 йил 12 ноябрда тегишли низомга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди. 

Янги тартибга кўра, дори воситасини рецептсиз беришда унинг шифокор назоратисиз мустақил ва хавфсиз қўлланиши, нотўғри фойдаланиш, дозани ошириш, суиистеъмол қилиш ҳамда қарамлик келтириб чиқариш хавфи ҳисобга олинади. 

Шунингдек, қўллаш йўриқномасининг тушунарлилиги, фармаконазорат натижалари ва халқаро тартибга солувчи органлар тажрибаси ҳам инобатга олинади. 

Ўзгартишларга мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ фаол моддадан ташкил топган дорилар ҳам рецептсиз бериладиган тоифага киритилиши мумкин. Бунинг учун моддаларнинг терапевтик таъсири, ўзаро таъсири ва комбинациянинг фойда-хавф нисбати баҳоланади. 

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири дори воситасини рецептли тоифадан рецептсиз тоифага ўтказиш рад этилган бўлса, рад этиш сабаблари бартараф этилганда ёки хавфсизлик ва самарадорлик бўйича янги маълумотлар пайдо бўлганда, ариза берувчи уч йил кутмасдан қайта мурожаат қилиши мумкин. 

Ваколатли орган ҳам янги маълумотлар, назорат натижалари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар асосида дори воситасининг тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. 

Олдинроқ Рақобат қўмитаси айрим дорихоналарда дорилар 6 баробаргача қиммат сотилаётганини аниқлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...