Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Қозоғистонга бир килограммдан ортиқ тиллани олиб чиқишга уринган аёл божхоначилар томонидан ушланди. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, аёл тилладан ясалган занжир ва билагузукларни икки яшар неварасининг таглигида яширган.
Контрабандачи-буви Қозоғистонга чиқиши пайтида Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан “Ғишткўприк” божхона постида ушланган.
Божхоначилар томонидан боланинг таглигидан 6та тилла занжир, 4та билагузук ва бирта узук топилган. Тақинчоқларнинг умумий вазни 1 килограмм, 115 граммни ташкил қилган. Божхона экспертлари уларнинг умумий қимайти 34 миллион, 500 минг сўмга баҳолашган.
Давлат божхона қўмитаси маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда божхона текшируви олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас