Загрузка
Загрузка
Олтин қуймаларни боласининг таглигида олиб ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Ҳодисалар

Олтин қуймаларни боласининг таглигида олиб ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятидаги "Навоий" чегара божхона постида гўдак ва вояга етмаган болалардан фойдаланиб, тилла ҳамда хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишлар бартараф этилди. Чегарада ўтказилган назорат тадбирлари давомида умумий қиймати 450 миллион сўмлик тилла ва 40 минг долларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. 

Расмий манбага кўра, аёллардан бири гўдак фарзандининг таглиги (памперси) орасига 200 граммга яқин тилла қуймаларни, шунингдек, ёнига 70 грамм заргарлик буюмларини яширган. Бошқа бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси 14 ёшли қизининг кийими остига 40 минг долларни яшириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган. 

Шунингдек, вояга етмаганларни жиноятга жалб қилиш оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади ва бунинг учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштируви давом этмоқда. 

Олдинроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жорий йил 12 март куни йўл ўтказгичнинг бир қисми ўпирилиб тушиши юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд ҳукми чиқарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...