Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда оилавий сайр фожиага айланди - бир аёл ва унинг икки қизи чўкиб кетди
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда оилавий сайр фожиага айланди - бир аёл ва унинг икки қизи чўкиб кетди

82
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистондаги Ақчакўл кўлида 36 ёшли аёл ва унинг 10 ва 13 ёшли вояга етмаган икки қизи ҳалок бўлди. Улар тушган қайиқ кўлнинг қоқ ўртасида чўкиб кетди.

Бош прокуратура хабарига кўра, фожиа 23 июль куни тушдан кейин содир бўлган. 38 ёшли эркак оиласи ва жиянлари билан бирга сув ҳавзасида дам олишга қарор қилган ва барчани шахсий қайиғига ўтқазган. Сузиш воситаси чўкиб кетганидан сўнг, фақат эркак ва унинг жиянларигина омон қолишга муваффақ бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Энг юқори санкция беш йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятидаги Шимолий Фарғона каналида икки ўсмир чўкиб кетганди. Улардан бири икки кундан кейин топилган, иккинчисини қидириш бешинчи сутка давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...