Загрузка
Загрузка
Пичоқлар, порнография ва сигареталар. ИИББ бошлиғининг айтишича,  Тошкент мактабларидаги аҳвол оғир
Ҳодисалар

Пичоқлар, порнография ва сигареталар. ИИББ бошлиғининг айтишича, Тошкент мактабларидаги аҳвол оғир

622
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахт мактабларида юзага келган бугунги вазият оғир. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда   пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов айтиб берди.

"Ўқитувчилар мактабда ўқувчиларни назорат қилишлари, ўқув жараёнини ташкил этишлари, ўқувчилар йўқлигида эса-унинг келмаслик сабабини билишлари шарт. Урғу фақат олий таълим муассасаларига кирган болаларнинг фоиз нисбатига берилмаслиги керак. Энг асосийси, ўқувчилар билан маънавий-ахлоқий тарбия ишларини олиб боришдир", - деб таъкидлади у.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи полковник Р.Султонхўжаевнинг айтишича, умутаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Масалан, пойтахтдаги умумтаълим мактаблари текширилганда, айрим ўқувчиларнинг ҳеч қандай сабабсиз дарсларга қатнамаётгани аниқланди. Уларнинг маълум қисмида пичоқлар, мобил телефонларида эса порнографик материаллар топилган.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар орасида электрон сигарета чекиш ва снюсдан фойдаланиш ҳоллари кўпайган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...