Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика болалар тиббий реабилитацияси марказида даволанаётган болалар тозалаш ишларига жалб этилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатни назоратга олган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса хизмат текширувини бошлаган.
Видеотасвирларда марказда даволанаётган болаларнинг тозалаш ишларини бажараётгани акс этганди.
Ҳодиса юзасидан Болалар омбудсманининг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили муассасага бориб, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган-бузилмаганини ўрганмоқда.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ воқеанинг барча тафсилотлари, шу жумладан, бунга йўл қўйган масъулларнинг ҳаракатларини текширмоқда.
Болалар омбудсмани ўрганиш ишлари давом этаётганини билдирган.
Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас