Загрузка
Загрузка
Рецидивист ва солиқ ходими. Ўзбекистонда ноодатий жиноят фош этилди
Ҳодисалар

Рецидивист ва солиқ ходими. Ўзбекистонда ноодатий жиноят фош этилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қашқадарё вилояти Қамаши тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олган. У 3 минг доллар пора олаётганида қўлга олинган.

Мамлакат Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, 360 миллион сўм қарздорлик туфайли тақиқ қўйилган хусусий ғишт заводи билан боғлиқ иш бўйича олиб борилган тергов натижасида солиқчи изига тушишга муваффақ бўлинган. Муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 4 минг доллар эвазига чекловларни олиб ташлашга ёрдам беришни айтган.

У 3 минг доллар миқдоридаги авансни бераётганда қўлга олинган. Суриштирув давомида ходимлар унинг солиқ идорасидаги шеригини ҳам ашёвий далиллар билан қулга олишди. Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Мутасадди маҳаллий деҳқондан 21 миллион сўм сўраган ва бунинг эвазига унинг 300 килограмм пилла топшириш йиллик режасини қоплаб беришни ваъда қилган. У аванс олаётганда жиноят устида қўлга олинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...