Загрузка
Загрузка
Россия байроғини пояндоз қилган ўзбек аёлига нисбатан жиноят иши бекор қилинди
Ҳодисалар

Россия байроғини пояндоз қилган ўзбек аёлига нисбатан жиноят иши бекор қилинди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Нижегород вилоятида ўтказилган рейд давомида ушланган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди ва у 6 август куни Ватанга қайтарилмоқда. Мазкур ижобий натижа Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Нижний Новгороддаги ваколатхонаси ўртасидаги дипломатик музокаралар шарофати билан таъминланган. 

Олдинроқ 3 август куни Россиянинг Нижегород вилоятида Ўзбекистон фуқароси Севара Мусаева уйининг кириш қисмига Россия байроғи ва герби тасвирланган гиламчани тўшагани ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширувга тортилганди

Расмий билдирилган хабарга кўра, аввалроқ ушбу фуқарога нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 329-моддаси (Давлат герби ёки байроғини таҳқирлаш) бўйича айблов эҳтимоли мавжуд эди. Олиб борилган консуллик-ҳуқуқий ишлар натижасида жиноий жавобгарлик бекор қилиниб, миграция қонунчилигига мувофиқ уни Ўзбекистонга қайтариш тартиб-таомиллари якунланмоқда. 

Шунингдек,​ Бош консулхона хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни изчил давом эттиришини таъкидлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...