Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ислом давлати номидан  Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган  ўзбекистонликни қўлга олган
Ҳодисалар

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ислом давлати номидан Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олган

469

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ислом давлати номидан Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олган. Бу ҳақда Россия ОАВга асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда. 

ФХХ аниқлашича,   ушланган фуқро 2022 йилнинг апрель-июнь ойларида Туркия ҳудудида бўла туриб, Ислом давлати раҳбаридан бири томонидан терррорчи сифатида ёлланган. Эркакка ғоявий таъсир ўтказиш террористик ташкилотнинг Истамбулдаги вакили билан ўтказилган бевосита учрашувлар, шунингдек, масофадан туриб Телеграмм орқали   амалга оширилган.

“Натижада террорчи Ислом давлати амирига содиқлик бўйича қасамёд қилган. Шундай сўнг унга Россия ҳудудига бориш, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш ва шов-шувли худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этиш учун Ҳиндистонга учиш вазифаси берилган”, - деб маълумт бермоқда   ФХХ.

Таъкидланишича, террорчига мақсад қилиб “Ҳиндистондаги бошқарув доираси вакилларидан бири” қўйилган.

Шунингдек, ФХХ қўлга олинган фуқаронинг сўзларини акс этган видеолавҳани   эълон қилган. Унда фуқаро Ҳиндистонга етиб бориши кераклигини айтиб, “Ислом давлати кўрсатмасига кўра, у ерда менга Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилингани учун террорчилик ҳаракатини амалга ошириш учун керакли нарсаларни беришлари лозим эди”, - деган.

Июнь ойида Ал-қоида террорчилик гуруҳи Ҳиндистоннинг Деҳли, Мумбай шаҳарларида, шунингдек, Уттар-Прадеш ва Гуджарат штатларида ҳукмрон "Бхаратия джаната парти" партияси собиқ вакили Нипур Шарминг Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги айтган сўзлари туфайли худкушлик ҳужумларини уюштириш билан таҳдид қилган. Ҳиндистон полицияси Шарм ва унинг оила аъзоларини қўриққа олган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ўзбекистонликнинг исми Машраб Азамов. Ҳозирда Ҳиндистон махсус хизматлари россиялик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари билан унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...