Загрузка
Загрузка
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ва унинг олти фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Ҳодисалар

Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ва унинг олти фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Санкт-Петербургда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг олти нафар фарзанди зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, "Санкт-Петербург – Самарқанд" авиарейси орқали Ватанга қайтарилди. 

Маълум бўлишича, фуқаро ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли фуқаро Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига, унинг олти фарзанди эса "Транзит" болалар ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган. 

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда ватандош ва унинг фарзандларига зарур ёрдам кўрсатган.

Фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шундан сўнг оила биргаликда Ўзбекистонга қайтарилган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг январь–июль ойларида хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган. Бу жараён учун Миграция жамғармасидан қарийб 10 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...