Россияда Ўзбекистон фуқароси мактаб ўқувчисининг шилқимлик ҳақидаги аризаси бўйича айбланувчига айланди
Ҳодисалар

Россияда Ўзбекистон фуқароси мактаб ўқувчисининг шилқимлик ҳақидаги аризаси бўйича айбланувчига айланди

77

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ленинград вилояти полицияси Всеволодский туманидан бўлган 15 ёшли мактаб ўқувчисининг аризаси бўйича текширув бошлади. Қизнинг сўзларига кўра, 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган ўгай отаси онаси йўқлигида унга тегажоғлик қилган.

У ўз мурожаатида бу воқеалар онаси хаммомга тушганида содир бўлганини таъкидлаган. Қизнинг сўзларига кўра, ўгай отаси у билан жинсий алоқада бўлмагунча унга телефон ўйнашни тақиқлаган.

Мактаб ўқувчисининг айтишича, эркак уларнинг оиласида етти ёшидан бери яшаб келади. Шунингдек, унинг таъсири остида онаси бошқа динни қабул қилгани ва уни уй таълимига ўтказганига ишончи комил.

Май байрамлари вақтида қиз дўконга нон олиб келишга рухсат сўраган, бироқ қочиб кетиб, ҳодиса ҳақида полицияга хабар берган. Эркак майда безорилик моддаси бўйича ҳибсга олинди. Ҳозирда терговчилар воқеа тафсилотларини аниқлашда давом этмоқда.

Оила вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлинмада рўйхатда туради. 2024 йилда васийлик органлари қизнинг синфдошларининг мурожаати бўйича текширув ўтказган, бироқ ўшанда аралашув учун асос топилмаган.

Қизнинг онаси аввал ҳам ота-оналик мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Бир кун аввал унга нисбатан янги баённома тузилди, чунки у қизини қидириш учун полицияга мурожаат қилмаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...