Самарқанд вилоятида ЙТҲ оқибатида туман суди раиси вафот этди
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида ЙТҲ оқибатида туман суди раиси вафот этди

56

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Ургут туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳалокат қурбони фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, ЙТҲ 2025 йил 17 июнь куни "Боғишамол" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61-километрида содир бўлган. Воқеа жойида КамАЗ-53212 юк машинаси ва енгил Nexia 3 тўқнашиб кетган.

Тўқнашув оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси - Ургут туман суди раиси Темур Рустамов воқеа жойида вафот этган.

Тергов органлари жиноят иши қўзғатди. Ҳодисанинг сабаблари ва барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...