Загрузка
Загрузка
Самарқандда патруль-пост хизмати машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодисалар

Самарқандда патруль-пост хизмати машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқандда патруль-пост хизмати инспекторининг хизмат автомобили Damas билан тўқнашиб кетган, оқибатда яна иккита машинага зарар етган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 9 октябрь кундузи Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. ЙПХ инспектори бошқарувидаги Nexia-3 хизмат автомобили Damas автомибилини орқа қисмига бориб урилган. Зарба оқибатида микроавтобус олдинда турган бошқа автомобиллар - яна бир Damas ва Lacetti билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида хизмат машинасида бўлган инспектор ва Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Хоразм вилоятида ППХ инспектори Cobalt автомобилининг олд ойнасини синдираётгани акс этган видеога изоҳ берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...