Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанднинг STV телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз берган хабарга кўра, самарқандлик блогернинг автомобили ёқиб юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси соат тахминан 2:30да номаълум шахслар самарқандлик автоблогер Бахтиёрга тегишли бўлган Lacetti автомобилига ўт қўйишган. Машина йигитнинг орқа ҳовлисида турган.
Унинг айтишича, унга қарши ҳаракатлар икки ҳафта олдин бошланган. Ўша пайтда, блогернинг сўзларига кўра, автомобилининг ғилдираклари ўткир буюм билан икки марта тешилган.
Жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми (мол-мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш) бўйича жиноят иши очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас