Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Синфда “бомбача”ни портлатган ўқувчининг ота-онаси ярим миллион сўм жарима тўлайди

15614
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Халқ таълими вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, синфда “бомбача”ни портлатган ўқувчининг ота-онаси ярим миллион сўм жарима тўлайди. 

Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда синф хонасида ўқитувчисини олдида пиротехника воситасини портлатган ўқувчининг тасвири акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди

ХТВнинг маълумотларига кўра, ушбу воқеа Фарғона вилояти Боғдод туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида юз берган. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси 11-синф ўқувчиларидан бирини тартибга чақирганда, бунга жавобан у “бомбача”ни портлатиб юборган.

Натижада воқеада иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналари МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, ўқувчилар бир йил муддатга туман ИИБга рўйхатга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...