Загрузка
Загрузка
Сирдарё туманида ўсмирлар иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
Ҳодисалар

Сирдарё туманида ўсмирлар иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 19 сентябрь куни содир бўлган авария тафсилотлари маълум бўлди. Отасининг машинасини рухсатсиз бошқарган 15 ёшли ўсмир бошқарувни йўқотиб, ариққа тушиб кетган.

ИИБ хабарига кўра, ҳодиса соат 22:00 ларда Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Шоликор-Сирдарё" йўналишидаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлининг биринчи километрида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки нафар вояга етмаган йўловчи ҳалок бўлган. Ҳайдовчининг ўзи оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида ҳам одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлганди: икки енгил автомобиль тўқнашувидан сўнг йўл четида турган икки ёшли бола уриб юборилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...