Загрузка
Загрузка
Сирдарё вилоятида Matiz каналга  ағдарилиб кетган. Икки нафар йўловчи ва  ҳайдовчи ҳалок бўлган
Ҳодисалар

Сирдарё вилоятида Matiz каналга ағдарилиб кетган. Икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлган

633
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Сирдарё вилоятида Matiz автомашинаси йўлдан чиқиб кетиб, каналга ағдарилган. Мухбиримиз берган хабарга кўра, икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлган. 

5 май куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашина Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Машинада 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М.лар ҳам бўлишган.

a0071be654fa66a4bc20dd9c5e2e3ceb.jpg

ИИВ ҳузуридаги Тергов депараменти маълум қилишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Ағдарилиб кетган Matiz П-12 каналига тушган. Машинада бўлганларнинг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...