Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди
Ҳодисалар

Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

52

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё туманидаги М-39 автомобиль йўлида юк машинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёниб кетган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин 4 август куни соат 20:04 ларда автомобиль йўлининг 879-километрида, "Фурқат" МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Ёнғин мотор бўлими ва кабинани қамраб олган, тиркама қисман шикастланган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 20:31 да бартараф этилган.

Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида IVECO юк машинаси 9 та енгил автомобилни уриб юборганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...