Сирдарёда газ баллон портлаши оқибатида 30 га яқин киши жабрланиб, уч киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Сирдарёда газ баллон портлаши оқибатида 30 га яқин киши жабрланиб, уч киши ҳалок бўлди

51

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 2 декабрь куни, Гулистон шаҳридаги "Бек" чойхонасида газ балони портлаши ҳақида хабар берилган эди. Бугун мутасадди органлар ҳодиса юзасидан расмий баёнот бериб, портлаш оқибатида қурбонлар борлигини тасдиқлашди ва бу бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳодиса оқибатида жами 29 нафар фуқаро турли даражадаги жароҳатлар олган. Афсуски, олган тан-жароҳатлари туфайли 3 нафар жабрланувчи вафот этгани расман маълум қилинди.

26 нафар бемор Сирдарё вилояти Шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. 3 нафарнинг аҳволи қониқарли бўлгани учун уйига жавоб берилган.

Шифохонада қолган 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Шунингдек, реанимациядаги 5 нафар беморнинг аҳволи "стабил оғир", аммо улар ҳушида ва мустақил нафас олмоқда.

Ҳомиладор бўлган 2 нафар бемор Республика ихтисослаштирилган она ва бола марказининг ҳудудий филиалига кўчирилган, аҳволлари қониқарли эканлиги айтилмоқда.

Қолган 15 нафар беморнинг ҳолати ҳам қониқарли  бўлиб, улар зарур муолажаларни олмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, барча зарур дори-дармонлар мавжуд ва ҳар бир бемор вазирлик назоратига олинган.

Вокеа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бир нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...