Сирдарёда Ички ишлар мансабдорлари пора олаётганда ушланди
Ҳодисалар

Сирдарёда Ички ишлар мансабдорлари пора олаётганда ушланди

66

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилояти Ховос туманида ИИБ Тезкор-қидирув хизматида хизмат қилувчи, подполковник ва майор унвонига эга икки масъул ходим пора олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўғирлик жинояти бўйича гумон қилинган фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, улардан катта миқдорда пул талаб қилган.

Маълум қилинишича, октябрь ойида боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖ даласидан катта миқдорда полиэтилен маҳсулотлари ўғирлангани тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат тушган. Шу ҳолатдан сўнг тезкор хизмат ходимлари 4 нафар фуқарони мажбурий равишда ИИБга олиб бориб, уларни қамаб қўйиш билан қўрқитган ва ишни "босди-босди " эвазига 55 миллион сўм талаб қилгани маълум бўлди.

Шунингдек, зарарни қоплаш баҳонасида улар ушбу фуқаролардан 24 миллион сўм олгани ҳам аниқланган.

Шу билан бирга, ходимлар гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишини қўзғатмаслик ва мавжуд ишни маъмурий тартибга ўтказиб бериш эвазига қўшимча 11 миллион сўм талаб қилгани ҳам маълум бўлди.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўлинмаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир чоғида улар айнан шу 11 миллион сўмни қабул қилиб олаётган пайтда қўлга олинган.

Ўтказилган суриштирувлар натижасида тезкор ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...