Сирдарёда саккиз ёшли болага тегажоқлик қилган эркак 10 йилга қамалган
Ҳодисалар

Сирдарёда саккиз ёшли болага тегажоқлик қилган эркак 10 йилга қамалган

643

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сирдарёдаги мактаб ҳожатхонасида саккиз ёшли болага тегажоқлик қилган эркак 10 йилга қамалган. Бу ҳақда зўравонликка қарши “Жим турма” лойиҳаси маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг 15 июль куни саккиз ёшли қизча уй ёнидаги дўконга чиққан. Уни у ердан номаълум эркак олиб кетган. Боланинг сўзларига кўра, эркак уни мактаб ҳожатхонасига олиб борган ва у ерда бузуқ ҳаракатларни содир этган. Жумладан, эркак қизни ечинтирган, баданини ўпган ва жинсий аъзосини кўрсатган. Яхшиямки, каттароқ киши келиб қолиб, уни чўчитган.

"Сайхунободда 8 ёшли қизга тегажоқлик қилган ва илгари судланган одам жазога тортилди. Бу ўтган йилнинг июль ойидан бери судралиб келган иш эди. Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш очилган ва унга бир йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин эди. Терговчи бир неча ой давомида жабрланувчи учун республика психологик текширувини ташкил эта олмаган, шундан қизнинг сўнг онаси бизга мурожаат қилди", - дейилмоқда лойиҳада.

Кейинчалик нималардир яна ўзгарган. Гумонланувчи озодликда юришни давом этган. Кейинчалик уни ковид билан касалланиб, Тошкентга даволаниш учун кетди, дейишган.

“Диляра, яъни қизнинг онаси таслим бўлмаган. У гумонланувчини ҳибсга олишни, тергов ҳаракатларини давом эттиришни талаб қилаверган. 2 февраль куни биз бу масалани яна кўтаришга мажбур бўлдик. Чунки иш ўз ҳолига ташланган бўлиб, гувонланувчи йўқолиб қолган. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлиги учун февраль ойининг охирида масалага яна қайтдик”, - дея айтиб беришди “Жим турма” лойиҳасининг    вакиллари.

Шундан сўнг янги терговчи тайинланган. У эса масалага тўла масъулият билан ёндошган. Модда 129дан 119га (жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбурий қондириш) қайта ўзгартирилган. Қочоқ бир неча кундан кейин топилган.

2021 йил 22 июнь куни эркакка нисбатан ҳукм чиқарилган: у Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан 10 йил ва 1 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, жазони махсус тартибдаги колонияда ўтайди. Шунингдек, у ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+