Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Сурхондарёда электр энергиясида узилишлар туфайли одамлар йўлни ёқилган шиналар билан тўсиб қўйишган

15216
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, Сурхондарё вилояти Музрабод тумани “Оби-ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар электр энергиясида узилишлар туфайли йўлни ёқилган шиналар билан   тўсиб қўйишган. 

Мазкур ҳолатни акс этган видеоёзувлар кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ушбу воқеанинг юз берганлигини тасдиқлаб, 25 декабрь куни маҳалла ҳудудидаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг ишдан чиқиши одамлар томонидан йўлнинг тўсилишига сабаб бўлганлигини билдирган. “Оби-ҳаёт” маҳалласида 545та хонадон мавжуд бўлиб, токнинг узилиши 165та оилага таъсир кўрсатган.

26 декабрь куни ишдан чиққан трансформатор ўрнига қуввати 400 кВА кучланишга эга, яъни кучсизроқ бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши натижасида ушбу ускуна ҳам ишдан чиққан.

Ҳокимиятнинг ишонтириб айтишича, ҳозирда муаммо бартараф этилган. 27 декабрь кунининг ўзида 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...