Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қарийб тўрт минг нафар биринчи синф ўқувчиларига президент совғаси сифатида Gucci, Fila ва Nike контрафакт рюкзаклари берилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Даставвал, бу янгилик ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ота-оналарнинг ёзишича, Андижон ва Фарҳона вилоятларининг айрим мактабларида тарқтилган рюкзакларда Gucci, Fila, Nike каби машҳур чет эл брендлари акс этган. Ҳақиқатан ҳам ҳукумат соф бренд маҳсулотларини катта пулга харид қилгани кўпчиликни ҳайрон қолдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш давомида маҳсулот контрафакт экани эътироф этилган. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида хорижий товар белгилари, жумладан Gucci, Fila, Nike, Adidas ва Hello Kitty каби контрафакт ўқувчи рюкзаклари ишлаб чиқарилган. Ушбу корхона томонидан тайёрланган маҳсулот имзоланган шартномага асосан Aндижон ва Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига тарқатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 177-моддаси бўйича хусусий корхонага нисбатан маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Балиқчи тумани судига топширилган.
Суд қарорига мувофиқ, ҳуқуқбузарга БҲМнинг 15 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, Aдлия вазирлигининг тегишли тақдимномасига асосан 3974 та контрафакт ўқувчи рюкзаклари қайтариб олиниб, сифатлисига алмаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас