Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 7 февраль куни кечқурун Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчасида, Ўрда мавзеси яқинида 68-йўналишда ҳаракатланувчи йўловчи автобуси ва велосипед бошқариб кетаётган ўсмир иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Расмий маълумотга кўра, воқеа соат 21:50 атрофида содир бўлган. 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Yutong русумли автобус 20 ёшли фуқаро бошқариб кетаётган велосипед билан тўқнашган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, етказиб бериш хизматида ишловчи йигит светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига ҳаракатланган бўлиши мумкин.
Ҳодиса оқибатида велосипедчи жароҳат олган ва унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълум қилинишича, жабрланувчи шифохонага олиб кетилган вақтда ҳушида бўлган. Айни пайтда пойтахт ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас