Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Метрополитеннинг ахборот хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, пойтахт метрополитени маъмурияти кеча поезд остига тушиб кетган аёл билан боғлиқ воқеа юзасидан изоҳ берган.
Кеча метронинг "Алишер Навоий" номли бекатида 38 ёшли аёл яқинлашиб келаётган поезд йўлига атайин ётиб олган. Воқеа акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқдар ва ОАВда эълон қилинган.
Бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Метрополитен ходимлари аёлни платформага олиб чиқишган. У жиддий жароҳат олмаган.
Таъкидланишича, аёл депрессия ҳолатида бўлиб, аффект ҳолатига тушиб қолганлиги боис мазкур ҳаракатни содир қилган. Мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас