Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун эрта тонгда Тошкент вилоятида фожиа юз берган. Ҳайвонот боғидаги учта шер 44 ёшли эркакка ҳужум қилган. Прокуратура тергов олиб бормоқда.
Таҳририятимизга Бош прокуратура матбуот-хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, воқеа Паркент туманидаги Красногорск посёлкасида жойлашган Lion Parkда юз берган. Эрталаб соат бешларда ёввойи ҳайвонлар қулфланмаган қафасдан чиқиб кетишган. Ҳайвонлар уларни қайтариб киритмоқчи бўлган қўриқчига ҳужум қилиб, унинг тана қисмларини еб қўйишган.
Ҳайвонот боғи ходимлари буни соат 09:00 да аниқлашган. Икки шер транквилизаторлар ёрдамида қафасга қайтарилган, яна бири таклиф этилган овчи томонидан отиб ташланган.
Муассаса маъмурияти бу ҳақда ваколатли органларга хабар берган. Соат 10:00да воқеа жойига ИИБ, прокуратура ва экология бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ етиб борган. Марҳумнинг жасадлари экспертизага олинган. Шунингдек, мутахассислар боғдаги барча ёввойи ҳайвонларни санашган-уларнинг барчаси жойида ва катаклар ёпиқ бўлган.
Таъкидлаш лозимки, Lion Park Ўзбекистондаги биринчи контактли ҳайвонот боғидир. У лицензия асосида 2019 йил май ойидан бери ишлайди. Бу ерда жигарранг айиқ, бургут, 10 та катта ёшли Африка шерлари ва бешта шер болалари, шунингдек бошқа ҳайвонлар ва қушлар яшайди.

Изоҳлар мавжуд емас