Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 37 ёшли эркак оилавий жанжал оқибатида ҳомиладор хотинини аёвсиз калтаклади.
Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, бунга оилавий келишмовчиликлар фонида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, кома ҳолатига тушган. У бир ҳафтадан ортиқ ўзига келмаган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, шифохонада вафот этган.
Суд эркакни Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 8-қисми "б" ва "г" бандлари - "Ҳомиладорлиги олдиндан аён бўлган аёлга нисбатан ғаразли ниятларда оилавий зўравонлик" билан айбдор деб топди. У 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Поп туманида оилавий келишмовчилик оқибатида эркак ўз турмуш ўртоғига пичоқ билан тан жароҳати етказиб, ҳаётдан кўз юмганди.

Изоҳлар мавжуд емас