Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган икки фуқаро ушланган.
Маълумотга кўра, Тошкент шаҳридаги икки хонадонда қиймати 235,2 миллион сўмга тенг бўлган 17 турдаги, жами 1 221 дона дори воситаси ноқонуний сотиш учун сақланаётгани аниқланди. Аниқланган дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фармацевтика компаниялари ва дорихоналар маркировкаланмаган ёки контрафакт дори воситаларини сотганлик учун лицензиясидан маҳрум этиш тартиби белгиланган.

Изоҳлар мавжуд емас