Тошкент вилоятида яшовчи шахс аёл кишини интим суратлар билан  товламачилик қилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида яшовчи шахс аёл кишини интим суратлар билан товламачилик қилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

106

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмалиқлик фуқаро товламачилик қилгани учун 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. У аёлдан шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган.

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Судда аниқланишича, эркак аёл билан интернет орқали танишиб, унинг ишончига кириб, интим суратларини юборишга кўндирган. Шундан сўнг у "сукут сақлаш" эвазига 300 доллар талаб қила бошлаган, акс ҳолда суратни интернетда эълон қилиш билан таҳдид қилган.

Ваҳимага тушган аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди эркакни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш) бўйича айбдор деб топиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...