Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди, уч киши жабрланди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди, уч киши жабрланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида пропан сақлаш резервуари ва уни ташувчи махсус автомашина портлаши оқибатида ёнғин юз берди.

ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар 16 июль куни соат 22:46 да келиб тушган. М-39 автомобиль йўли бўйида жойлашган АГҚШга етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари ёнғинни қисқа вақт ичида ўраб олиб, тўлиқ бартараф этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро жароҳатланган. Уларга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда. Фавқулодда вазият юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Бундан олдин Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлганди, яна 5 киши жароҳатланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...