Загрузка
Загрузка
Тошкентда 23 нафардан зиёд хорижлик иштирок этган ноқонуний колл-марказ фош этилди
Ҳодисалар

Тошкентда 23 нафардан зиёд хорижлик иштирок этган ноқонуний колл-марказ фош этилди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фуқароларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга қаратилган ноқонуний колл-марказ аниқланди. Хонадонлардан бирида 23 нафардан зиёд хорижий фуқаро фаолият юритган. Тезкор тадбир давомида 80 та телефон, 21 та ноутбук, олти Wi-Fi роутери ва 22 та паспорт ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, воқеа хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари давомида аниқланган. Ҳудудни текширишга чиққан ходим бўш турган деб ҳисобланган хонадондан бир фуқаронинг чиқиб келаётганини кўрган. У билан суҳбатлашиш жараёнида унга пора таклиф қилингани шубҳа уйғотган.

Ички ишлар ходими жиноий гуруҳ аъзолари томонидан таклиф қилинган 1 минг долларни олмаган. Аксинча, бу ҳақда тегишли чоралар кўрилган ва гуруҳ фаолиятини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Холислар иштирокида хонадон текширилганда, ҳар бир хонада тўрт-беш нафардан хорижий фуқаро яшаётгани маълум бўлган. Уларнинг умумий сони 23 нафардан ошган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда 80 та уяли алоқа воситаси, 21 та ноутбук, олти Wi-Fi роутери ва 22 та паспорт ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, гуруҳнинг криптоактивлар билан боғлиқ фаолияти ҳам аниқланган. Хусусан, уч нафар хорижий фуқаро белгиланган тартибда лицензия олмасдан, интернет-криптобиржалар орқали такроран криптоактивлар олди-сотдисини амалга оширгани маълум бўлган. Уларнинг криптоактивлар айланмаси жами 27 910,21 USDTни ташкил этган. Бу тахминан 329 миллион сўмга тенг.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси иккинчи қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...