Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарёда айрим кўп қаватли уйларга иссиқлик энергияси тўлиқ берилмаган кунлар учун асоссиз равишда қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди. Рақобат қўмитаси аралашуви билан истеъмолчилар фойдасига 2,3 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Маълум бўлишича, "Иссиқлик таъминоти" қозонхоналари таъмирлаш ишлари, авариялар ҳамда сув ва электр таъминотидаги узилишлар сабабли ишламаган кунларда ҳам фуқаролардан ҳақ талаб қилиб келинган.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятдаги 5 500 та хонадонда яшовчи фуқароларнинг пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қўмита бу каби ҳимоя тадбирлари изчил давом этишини билдирган.
Олдинроқ Ўзбекистонда 65 та акция ва чегирмада қоидабузарлик аниқланганди.

Изоҳлар мавжуд емас