Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тошкентда 13 яшар ўсмир жиддий жароҳат олган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, Batafsil.uz. мухбири билдирмоқда.
Авария кеч соат саккизлар атрофида юз берган. Тошкентнинг Саракўл кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаси ёнида 26 ёшли ҳайдовчи “Нексия”да велосипедда кетаётган 13 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетган. Натижада ўсмир ўрта оғирликдаги жароҳат олган ва касалхонага жойлаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас