Загрузка
Загрузка
Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди
Ҳодисалар

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси томонидан тақдим этилган расмий маълумотга кўра, 2026-йил 21-июн куни соат 21:00 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

"4-Автобус саройи" филиалига қарашли, 38-йўналишда ҳаракатланаётган King Long русумли автобусни 12 йиллик стажга эга ҳайдовчи бошқариб кетаётган бўлган. Жанубий вокзал томон кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойига чиқиб қолган 26 ёшли фуқарони уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида югуриб йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган. Автобус ҳайдовчиси зудлик билан тўхтаб, жабрланувчини шахсан ўзи тез ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига (16-сонли касалхона) етказган.

Ҳодиса жойи Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган. "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ва сергакликни йўқотмасликка чақирган.

Аввалроқ Навоий вилоятида уч нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинганди. Томди тумани жиноят ишлари бўйича суди автобус ҳайдовчисини айбдор деб топиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...