Загрузка
Загрузка
Тошкентда аёлни қутқармоқчи бўлган Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Тошкентда аёлни қутқармоқчи бўлган Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳридаги Хотира майдони яқинидан оқиб ўтувчи каналда аёл кишини сувдан қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси вафот этди. Кучли оқим сабабли сув олиб кетган аёлнинг ўзини ҳам қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ҳодиса Миллий гвардия ходимлари каналда оқиб кетаётган аёлни кўриб қолганидан сўнг юз берган. Хизматчилардан бири аёлга ёрдам бериш учун зудлик билан сувга сакраган. Бироқ каналдаги кучли оқим ва гирдоб туфайли ҳарбий хизматчи сув остида қолиб, ҳалок бўлган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида аёлнинг жасади ўша куниёқ топилиб, яқинларига топширилган. Ҳарбий хизматчининг жасади эса кейинроқ тегишли хизматлар томонидан олиб борилган қидирувлар натижасида топилган. 

Суриштирув маълумотларига кўра, ҳалок бўлган аскар 21 ёш бўлиб, яқин кунларда унинг тўйи бўлиши режалаштирилган эди. Миллий гвардия раҳбарияти фуқароларни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга ва қутқарув нимчаларисиз сувга тушмасликка чақирган.

Бундан олдин Фарғонадаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетганди. У каналда чўмилиш мақсадида сувга тушган ва оқимга дош беролмаган эди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...