Загрузка
Загрузка
Тошкентда эпилепсиядан таблеткалар ичган фуқаро Paynet инфокиоскини ўғирлаб, каналга улоқтирган
Ҳодисалар

Тошкентда эпилепсиядан таблеткалар ичган фуқаро Paynet инфокиоскини ўғирлаб, каналга улоқтирган

496
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда эпилепсиядан таблеткалар ичган фуқаро Paynet инфокиоскини ўғирлаб, каналга улоқтирган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига келиб тушган хабарга кўра, Тошкентнинг Миробод туманида номаълум шахс озиқ-овқат дўкони ёнида ўрнатилган Paynet инфокиоскини ўғирлаган. Терминал нархи 31 миллион   сўмни ташкил қилади.

Тез орада гумонланувчи қўлга олинган. Аниқланишича, илгари судлаган 31 ёшли Ботир исмли шахс ушбу жиноятга қўл урган экан. Сўроқ давомида маълум бўлганки, эркак инфокиоскни очиб, ичидаги пулларни олган ва аппаратни каналга ташлаб юборган.

“Ўша куни дўстимнинг “Форд” автомобилини олдим. Дўконга бориб, банкоматни тезда машинага юкладим. Сўнгра   каналга ҳайдаб бориб,   инфокиоскни очдим ва 7 миллион сўм пулни олдим. Пулларни ўз ёҳтиёжларим учун сарфладим”, - деди ушланган фуқаро.

Шунингдек,   эркакнинг айтишича, у кучли таъср этувчи дори истеъмол қиларкан. Ўша куни ҳам у дорилар таъсирида бўлган.

“Мен прегабалин истеъмол қилдим. Одатда бир кунда бирта таблетка ичаман. Қилмишимдан пушаймондаман. Бу ҳол қайта такрорланмайди”, - дея қўшимча қилди эркак.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 169 моддаси 2 қисми (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва эркак қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...