Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки аёл иштирокидаги жанжал юзасидан суриштирув бошланди
Ҳодисалар

Тошкентда икки аёл иштирокидаги жанжал юзасидан суриштирув бошланди

203
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миробод туманида икки аёл ўртасида юз берган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган жанжал юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ бир аёл ўз эрини бошқа аёл билан кўнгилочар масканда ушлаб олиб, кўчада уни шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Ушбу "самосуд" жараёнида аёл билан бирга бўлган бир шахс воқеани кадрга муҳрланган эди.

Ҳодиса 15 январь куни тунги соат 23:55 ларда Миробод туманининг Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бирининг олдида юз берган. Жанжалда 26 ёшли ва 34 ёшли шахслар иштирок этган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, аёллар ўзаро тортишиб қолган ва бу жанжалга айланган. Расмий ахборотда таъкидланишича, тўқнашув натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Текширув якунларига кўра, иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва қонуний қарор қабул қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...