Загрузка
Загрузка
Тошкентда  икки нафар ҳайдовчи йўлни бўлиша олмай, пичоқлашишган
Ҳодисалар

Тошкентда икки нафар ҳайдовчи йўлни бўлиша олмай, пичоқлашишган

572
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкентда икки нафар ҳайдовчи йўлни бўлиша олмаган. Натижада улардан бири пичоқ урган.

“29 январь куни тахминан соат 15.50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 23 ёшли Амриддин Н. тан жароҳатлари билан касалхонага келтирилган”, -дея маълумот бермоқда ИИББ. 

Суҳбат жараёнида Амриддин Н. шу куни тахминан соат 02.30 ларда Учтепа туманидаги Фарход кўчасида ўзининг бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомобилида кетаётганида “Нексия-1” русумли автомобиль ҳайдовчиси билан “йўл талашиш” оқибатида ўзаро низо келиб чиққанлигини, жанжан натижасида “Нексия-1” ҳайдовчиси 26 ёшли Ойбек К. ўзининг автомобили салонидан пичоқ олиб, унга тан жароҳати етказганлигини ва ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ойбек К. ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Унинг бошқарувидаги “Нексия-1” русумли автомобиль айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига жойлаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...