Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган ота устидан тергов бошланди
Ҳодисалар

Тошкентда икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган ота устидан тергов бошланди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда икки нафар вояга етмаган қиз жинсий зўравонликка учрагани ҳақидаги видео мурожаат тарқалди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шаҳар бошқармаси ҳолат назоратга олинганини, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганини билдирди. 

Агентлик маълумотига кўра, фуқаро мурожаатида турмуш ўртоғи 2014 ва 2021 йилларда туғилган икки нафар қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Жинсий зўравонликда гумонланаётган шахс қамоққа олинган. 

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари оилага психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таклиф қилган. 

Бироқ мурожаатчи аёл болаларнинг ҳолати ва оилавий вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирча ушбу хизматларни қабул қилишдан ихтиёрий равишда воз кечган. 

Аввалроқ бу бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Болалар омбудсмани вакили Дилноза Юсупова Batafsil.uz мухбирига иш юритувида болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишини кузатиб бораётганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...