Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда қиз ва невара кекса онани қийноққа солиб келган. Бу ҳақда жабрланувчи маълум қилган. Мухбиримиз хабар беришича, жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалган эди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, кекса аёл квартирасини ўтказиб бермаётганлиги боис, уни қариндошлари мунтазам уриб келаётган экан.
“Мазкур ҳолат ҳақидаги хабар 102 рақамига тиббиёт муассасасидан келиб тушган, унга кўра 26 апрель куни 1934 йилда туғилган Г.Тоза исмли аёл невараси 1983 йилда туғилган Г.Даврон томонидан олиб келинган. Жабрланувчининг сўзидан, уни фарзанди 1964 йилда туғилган Г.Саодат ва невараси 1989 йилда туғилган Г.Севара мунтазам равишда уриб, қийнаб келган”, -дея хабар бермоқда ИИББ.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Тергов жараёнида жабрланувчининг сўзига кўра, унга тан жароҳатлари етказган шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракат содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ўрганилади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас