Загрузка
Загрузка
Тошкентда кучли таъсир қилувчи моддалар тайёрланган нарколаборатория фош этилди
Ҳодисалар

Тошкентда кучли таъсир қилувчи моддалар тайёрланган нарколаборатория фош этилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган нарколаборатория аниқланди. Мазкур хонадонда Чиноз туманида туғилган 21 ёшли шахс шериги билан биргаликда кучли таъсир қилувчи моддаларни саноат даражасида ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган.

Тезкор қидирув натижасида воқеа жойидан умумий қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлган 3,5 килограмм "Прегабалин" моддаси, 20 литр суюқ ва 25 килограмм кукун кўринишидаги прекурсорлар ҳамда махсус асбоб-ускуналар мусодара қилинган. Аниқланишича, ушбу шахслар аввалига Telegramm тармоғидаги наркодўконларда курьерлик қилишган, кейинчалик эса жиноий гуруҳ раҳбарларининг кўрсатмаси билан бевосита лаборатория ишига жалб этилишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андижонда 1 миллион долларлик "Мефедрон" ишлаб чиқарувчи нарколаборатория ҳам фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...