Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда квартираларни ўмарган жиноий гуруҳ аъзоси қидирувга берилган.
Ана шундай ҳолатлардан бири пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган. Номаълум шахслар шахта орқали квартирага кириб, тилла тақинчоқлар, телевизор, телефон ва пулларни ўғирлашган. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли жиноят тезда фош қилинган.
Тезкор ходимлар видеолавҳалар ва топилган бармоқ изларини ўрганиб чиқишган. Натижада жиноятда гумон қилинувчиларнинг шахси аниқланган. Кўп ўтмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Олмазор туманида яшовчи илгари судланган 27 ёшли Темурни қўлга олишган.
"Биз уйнинг ёнидан ўтаётган эдик, квартирада ҳеч ким йўқлигини кўрдик. Квартира эшиги ва дерезасини тақиллатдик, ҳеч ким очмади. Шундан сўнг, квартирага ертўладан борадиган шахта орқали киришга қарор қилдик", - дея таъкидлади ҳибсга олинган эркак.
ИИББ маълумотларига кўра, икки нафар жиноятчи хонадондан 144 миллион сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган.
Тергов давомида Темур бу туманда содир этилган яна бир ўғирлик ҳақида гапириб берган.
"Яна бир ўғирликни Қорасув-1да содир этдик. Биз биринчи қаватдаги квартиранинг панжарасини синдириб кириб, музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плитаси ва компютерларни олиб чиқдик. Кечаси квартирага кириб, эрталаб ҳамма нарсани олиб чиқдик", - дея қўшимча қилди у.
Ўғрилар буюмларни 1 миллион сўм ва 300 долларга олиб-сотарга бериб юборишган.
Рецидивист ҳисобланган Темурга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. У қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда, ҳибсга олинганнинг шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Шунингдек, квартираларни ўғирлаш билан шуғулланган иккинчи эркак - 28 ёшли Артём Джагетян айни пайтда қидирувга берилган.
Изоҳлар мавжуд емас