Загрузка
Загрузка
Тошкентда маст эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган
Ҳодисалар

Тошкентда маст эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган

518
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ўта маст ҳолатдаги эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган. У нафақат дўконни нима учун ўмаргани, балким уйигача қандай етиб борганини ҳам билмайди. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

23 февраль, пайшанба куни навбатчилик қисмига Тошкентнинг Янгихаёт туманида жойлашган дўконлардан бирининг эгасидан қўнғироқ келиб тушган. Эркакнинг хабар беришича, тунда кимдир қулфни бузиб, дўкондан қимматбаҳо нарсаларни ўғирлаб кетган.

Кузатув камерасидаги видеоларини ўрганиб чиқиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “тунги меҳмон”нинг изига тушишган. У илгари судланган 33 ёшли Олег бўлиб чиққан.

Тергов материалларига кўра, алкоголь ичимлиги таъсирида бўлган эркак кўчадан кетаётиб, дўконга кўзи тушиб қолган. Дўкон   қўлфини отвёртка билан очиб, ичкарига кирган.

“22 февраль куни маст ҳолатда май ва шароб дўконига эшикни бузиб кирдим. У ердан компьютер, телефон, пуллар, алкоголь ва сигареталарни олиб, чиқиб кетдим”, - деди ушланган фуқаро.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Олег маст ҳолатдаги қилмиши учун 15 миллион сўмгача (БҲМнинг 50 баравари) жаримага тортилади ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади. Бундан ташқари, ушбу модда бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Ушбу жазоларнинг қайси бири қўлланилишини суд ҳал қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...