Ҳодисалар

Тошкентда наркотикларни тарқатиш билан шуғулланган жиноий тўда ушланган. Гуруҳга “Петя Питерский” бошчилик қилган

2536

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда наркотикларни тарқатиш билан шуғулланган жиноий тўда ушланган. Гуруҳга “Петя Питерский” бошчилик қилган. Бу ҳақида “Ўзбекистон-24“ телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Курьерлар наркотик моддларни тарқатиш, уларни ерга кўмиш, яширин жойларга қўйиш, темир конструкцияларга магнитлар орқали ёпиштириш билан шуғулланганлар. Бунинг учун улар ҳар ойда катта миқдорда пул олишган.

Аввалига курьер сифатида танланган шахсларга махсус кўрсатмалар берилган, ҳаракатланиш қоидалари ўргатилган. Масалан, улар ҳуқуқ-тартибот ходимларидан яшириниши, камералар билан жиҳозланган жойларга бормаслиги, фақат танҳо жойларда "ишлаши", ниқоб тақиши, юз-кўзларини яшириши лозим бўлган.

Кунига 40 пакетгача наркотик тайёрлаган курьерлар уларни шаҳарнинг турли қисмларига яширган ва ойлик қўшимча мукофот олиб келган. Истеъмолчилар билан мулоқот қилиш учун курьерлар яширин жойни суратга олишган ва махсус дастурдан фойдаланган ҳолда уни қизил белги билан белгилашган. Кейинчалик локация харидорга жўнатилган.

Яширин жойдан наркотикларни олиш пайтида курьерлардан бири қўлга тушганлиги оқибатида жиноий тармоқ фош қилинган. Дастлабки сўров пайтида у наркотик моддаларнинг бир қисмини “Петя Питерский” исмли тўда бошлиғи юборган бошқа курьер олиб кетиши лозимлигини тан олган.

Кейинчалик тезкор ходимлар курьерни Ботаника боғида ҳибсга олишган. У бор-йўғи 17 ёшда экан. Сўроқ пайтида у гиёҳванд моддалар тарқатиш тўдасига қандай кириб қолганини айтиб берган.

2020 йилнинг февраль ойи ўрталарида Юнусобод туманида юриб, "Телеграмда иш"деган ёзувни кўриб қолган. Кўрсатилган ҳаволани босгач, ушбу профиль эгаси наркотик моддаларни сотадиган Интернет-дўконга ходимларни ёллаш билан шуғулланишини билиб олган. Кўп пул топиш учун у бу имкониятдан фойдаланган.

Кейинчалик тезкор хоидмлар бу гуруҳнинг яна бир неча аъзосини қўлга олишган. Уларнинг барчаси телеграмлардаги бегоналарнинг ваъдаларига ишониб, гиёҳванд моддаларни олиб юришган ва яширишган.

Қўлга олинганлардан бири Педагогика институти талабасидир.

"Яхши пул топиш учун кечқурунлари юрмасдан ва барларда ўтирмасдан ўқиш керак. Ичиш ва гиёҳвандлик яхши нарсага олиб келмайди. Ота-оналар боланинг Интернетда ким билан мулоқот қилиши ва қайси саҳифаларга ташриф буюришини кузатиб туришлари лозим", - деди у.

Шу билан бирга тезкор ходимлар гиёҳванд моддалар тарқатиладиган махсус Telegram каналини бошқарган 20 ёшли ўсмирни ҳам қўлга олишган.

Тўдабоши –“Петя Питерский”нинг кимлиги ҳозирча номаълум. Тезкор ходимларнинг айтишича, у гиёҳванд моддаларни тарқатадиган қўл остидагиларни назорат қилиш учун айёр аноним схемаларни ишлаб чиққан. Хусусан, гуруҳда "Петя"нинг айтганини қилмаган одамларни мунтазам қўрқитиб, дўппослаб турадиган махсус коллектор мавжуд бўлган.

Мисол учун, у гиёҳванд моддаларни ўзлаштирган курьерларни топиб, уларни урган, ўғирланган молларни қайтаришга мажбур қилган ва бу жараённи   суратга олган. Ҳар-бир калтаклаш учун у 5- 10 минг рублгача (пуллар Россия Федерациясидан келган - таҳр) олган. Ушбу лавозим учун яхши жисмоний ва атлетик хусусиятларга эга бўлган одамлар танланган. Буларнинг барчаси Интернет орқали амалга оширилган.

Умуман олганда, гуруҳ аъзолари ўртасидаги барча мулоқот Телеграм ёзишмалари орқали бажарилган. Гуруҳ аъзолари бири бир-бирини кўрмаган. Суд жараёнида ёшлар гиёҳванд моддалар етказиб бераётганини билмасликларини, уларни туз ва шакар деб ўйлашганини билдиришган.

Жами тезкор ходимлар ушбу гуруҳнинг 10 дан ортиқ аъзосини қўлга олишган. Улар Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш ва сотиш) бўйича судланган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+