Загрузка
Загрузка
Тошкентда ўғрилик қилиб юрган аёл ушланган. У сара кийимлар дўкони харидорларининг қимматбаҳо телефонларини ўғирлаган
Ҳодисалар

Тошкентда ўғрилик қилиб юрган аёл ушланган. У сара кийимлар дўкони харидорларининг қимматбаҳо телефонларини ўғирлаган

490
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ўғрилик қилиб юрган аёл ушланган. У сара кийимлар дўкони харидорларининг   қимматбаҳо телефонларини ўғирлаб келган. Ўзидан гумонларни олиб ташлаш учун аёл ҳижобда   юрган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимларининг аниқлашича, 26 ёшли гумонланувчи аёл пойтахт ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида жойлашган сара кийим дўконларидан қимматбаҳо уяли телефонларни ўғирлаган. Мусулмон аёллар кийими- ҳижобда бўлган   кишини ўғирликда гумонлаш мушкулдир. Ўғри айнан шунга умид қилган.

Ушланганидан сўнг аёл яна бешта қимматбаҳо телефонни ўғирлаганини   тан олган.

“У ҳижоб ортида ўзининг жиноий фаолиятини янада давом эттириши мумкин эди. Бироқ, ходимлар томонидан   ўғрилик ҳолатларини пухта ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилди”, - дея маълум қилмоқда ИИББ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...