Загрузка
Загрузка
Тошкентда тунги пайтда ниқобли шахслар томонидан дарахтлар кесилган. Юнусободдаги ушбу ҳудуд аллақачон қурувчилар “назарига тушган”
Ҳодисалар

Тошкентда тунги пайтда ниқобли шахслар томонидан дарахтлар кесилган. Юнусободдаги ушбу ҳудуд аллақачон қурувчилар “назарига тушган”

457
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда тунги пайтда ниқобли шахслар томонидан дарахтлар кесилган. Юнусободдаги ушбу ҳудуд аллақачон қурувчилар “назарига тушган”. Бу дарахтларни йўқотишга қаратилган илк уриниш эмас. Декабрь ойининг ўрталарида номаълум шахслар 10та дарахтни кечиб кетмоқчи бўлган эди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гап Амир Темур ва Чинобод кўчалари кесишувидаги ер участкаси ҳақида кетмоқда. Бу ерда қарағай дарахтлари ўсмоқда. Айнан шуларга тажовуз қилинган.

Давлат экология қўмитасининг маълумотларига кўра, 10 январь куни ниқобли номаълум шахслар 18та дарахтдан 4тасини кесиб кетган. Арранинг овозига чиққан кишиларни кўриб қолган қоидабузарлар воқеа жойини тарк этишган.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу участка   офис биносини барпо этмоқчи бўлган тадбиркорга ажратилган. Маҳаллий аҳолининг қаршилигини инобатга олган ҳолда, ҳокимлик дарахтларни бошқа жойга ўтказишга рухсат қилмаган. Бунга кўнмаган тадбиркор экологларнинг устидан шикоят қилган. Бироқ, суд экологларнинг қарорини маъқуллаб, дарахтларнинг даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Шундан сўнг қизиқарли воқеалар юз бера бошлаган. Декабрь ойининг ўрталарида номаълум шахслар дарахтларнинг тагини кесиб, уларга жиддий зарар етказган. Қоидабузарлар бунинг оқибатида дарахтлар қуриб қолишига умид қилиб, кейинчалик уларни расман кесиб ташламоқчи бўлган.

Экологлар Тошкент ботаника боғининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда махсус агротехник тадбирларини ўтказиб, шикастланган дарахтларни қутқариб қолишган. Аммо, минг афсуски, номаълум кимсалар қинғир ишларини   давом эттириб, дарахтларга   қайта ҳужум қилишган. 10 январга ўтар кечаси улар тўртта дарахтни қулатган, маҳаллий аҳоли югуриб чиқмаганида, барча қарағайлар яксон бўларди.

“Айни пайтда батафсил терговни олиб бориш учун махсус ишчи гуруҳи тузилган. Тўпланган материаллар вазиятга ҳуқуқий берилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига юборилади. Бундан ташқари, тунги пайтда қасддан дарахтларга шикаст етказаётган шахсларни аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш   идоралари билан биргаликда режали тадбирлар амалга оширилмоқда”, - дея маълум қилмоқда Давлат экология қўмитаси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...