Загрузка
Загрузка
Тошкентда Яндекс орқали гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиб олган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда Яндекс орқали гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиб олган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини Россиядан Ўзбекистонга олиб кириб, Telegram орқали тарқатиш билан шуғулланган трансмиллий жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар операция давомида 1,2 килограммдан ортиқ альфа-PVP ва гашиш мойини мусодара қилди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган. У интернет-дўконда "складмен" сифатида фаолият юритган ва контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик моддаларини Yandex хизмати орқали қабул қилган.

Ўсмирнинг ўзига тегишли бензопиладан 180 грамм альфа-PVP топилган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида унинг яна икки нафар шериги гиёҳвандлик моддаларини яширин жойларга жойлаштирувчи "закладчик" сифатида ишлагани аниқланган. Улар навбатдаги моддаларни олаётган вақтда ушланган. Уларнинг Telegram аккаунтлари текширилганда, қўлга олинишидан олдин олтита жойга гашиш мойидан "закладка" қолдиргани маълум бўлган.

Шундан сўнг тармоқнинг яна бир иштирокчиси — 34 ёшли "складмен" ушланган. У ҳам гиёҳвандлик моддаларини Yandex хизмати орқали қабул қилган. Унинг перфораторидан 500 грамм альфа-PVP ва яна 50 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Операция Юнусобод туманида ҳам давом эттирилиб, муқаддам фирибгарлик учун судланган 27 ёшли шахс қўлга олинган. У ҳам Telegram орқали фаолият юритган гиёҳвандлик дўконида "складмен" бўлиб ишлаган ва куратор кўрсатмасига кўра 500 грамм альфа-PVPни қабул қилиб олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушланган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноий тармоқнинг бошқа эҳтимолий иштирокчиларини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирларини давом эттирмоқда.

Кеча ҳам Андижондаги қабристонда 11 килограммдан ортиқ марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...